Европа лигасининг учинчи саралаш босқичи доирасида Россиянинг "Краснодар" клуби Венгрияда "Дьошдьор" меҳмони бўлди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборли томони, ўйинни асосий таркибда бошлаган Одил Аҳмедов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпни ҳамюртимиз 7-8 метрлардан дарвозага жойлади.
Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин Краснодарда бўлиб ўтади.
Европа лигаси, 3-саралаш босқичи, дастлабки ўйин
"Дьошдьор" (Венгрия) – "Краснодар" (Россия) - 1:5 (0:2)
Голлар: 0:1 – 28 Ари, 0:2 – 40 Одил Аҳмедов, 1:2 – 49 Бача, 1:3 – 51 Перейра, 1:4 – 88, пенальти Жоаозиньо, 1:5 – 90 В.Бистров.
"Дьошдьор": Анталь (Радош, 80), Немет, Дебрецени (Грумич, 46), Алвес, Эперьеши (Богнар, 46), Элек, Эгерсеги, Хусич, Гостоньи, Кадар, Бача.
"Краснодар": Синицин, Сигурдссон, Енджейчик, Мартинович, В.Калешин, Лаборде (В.Бистров, 58), Газинский, Жоаозиньо, Одил Аҳмедов, Перейра (Померко, 81), Ари (Вандерсон, 58).
Огоҳлантириш: Гостоньи (67).