Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Қашқадарё футбол федерациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта Қашқадарё вилоят футбол федерациясида ярим йиллик ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. Вилоятда ўтган ярим йил мобайнида футбол соҳасида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида масъуллар йиғилганларга ҳисобот беришди ҳамда келажакдаги режалар муҳокама қилинди. Хусусан, Ғузор футбол федерацияси  вице-президенти Тарил Жўраев ўз ҳисоботида тақвим режага асосан туманда қилинган ишлар бўйича маълумот берди. Бундан ташқари Қарши шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Асрор Джураев ҳам ўз маърузасида футбол майдонларининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.

ажлисда йиғилганлардан Нишон, Чироқчи, Муборак туман  футбол федерацияси раҳбарларининг ҳам ҳисобот маърузалари ўқиб эшиттирилди. Ютуқ ва камчиликлари юзасидан керакли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг,  2014 йил Вилоят футбол федерацияси тақвим режасига асосан ўтказилган бир қатор мусобақалар хусусида федерациянинг мураббийлик ва ҳакамлик-инспекторликни ривожлантириш бўйича мутахассиси Элбек Жўраев ўз ҳисоботида маълумот бериб ўтди.

Вилоятимиз миқёсида ўтказилаётган иккинчи лига мусобақасининг биринчи давра якунлари тўғрисида гапирадиган бўлсак, чемпионатни  14 жамоа бошлаган эди. Маълум сабабларга кўра дастлаб “Пўлати-Бунёдкор” мусобақани тарк этди. Мавсум боши бўлганлиги сабабли Косон жамоаси ўрнига Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоаси ўйинларни давом эттирди. Ачинарлиси биринчи давра якунига келиб Чироқчининг “Афсонавий Кўкдала” жамоаси кетма-кет учта учрашувда техник мағлубият қайд этганлиги сабабли тартиб интизом қўмитаси қарорига асосан мусобақадан четлатилди ҳамда турнир жадвалидан ҳам олиб ташланди”,- қайд этиб ўтди Элбек Жўраев.-“Шунингдек. вилоят футбол федерацияси томонидан тақвим режага асосан Фахрийлар, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ташкилот ва корхоналар. БУСМлар ўртасида вилоят биринчилиги мини футбол мусобақалари катта қазиқиш билан ўтказиляпти. Бундан ташқари Банклар ўртасида ҳам мини футбол мусобаси ўтказилиши режалаштирилган”Alisher Fayz

Вилоят футбол федерацияси мутахассиси Олим Толипов ҳам ўз ҳисоботида тақвим режага асосан амалга оширилган ишлар бўйича статистик  маълумотларни  бериб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоятдаги вакили Сирожиддин Одилов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этиб, вилоятимиз спортининг равнақи тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шунингдек, Вилоят футбол федерациясининг Тартиб-интизом қўмитаси аъзоси Шерали Шукуров амалга оширилган ишлар тўғрисида мажлис иштирокчиларига маълумот бериб ўтган бўлса,  “Насаф” футбол клуби матбуот котиби Азиз Нурий ҳам “Қашқадарё футболида матбуотнинг ўрни” тўғрисида қисқача гапириб ўтди.

Ўзбекистон аёллар футбол ассоциацияси етакчи мутахассиси Алишер Файзиев ўз маърузасида Қашқадарё вилоят футбол федерациясининг республика футболидаги нуфузи хусусида кенг тўхталиб ўтаркан қуйидаги фактни келтирди:

— Биргина Қашқадарё вилоятининг “Севинч” аёллар жамоаси мисолида олиб қарайдиган бўлсак, бу жамоа 10 карра республика чемпиони бўлган. Албатта, бу кўрсатгичлар ҳам вилоят футболининг нуфузи юқори эканлигини кўрсатади.

Мажлис сўнггида вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов юқорида қайд этилган ҳисоботлардаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

daminov

Хусусан. вилоят футбол федерацияси фаолиятини янада яхшилаш учун  федерацияда юридик тартибни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилиши ҳақида таклиф киритилди. Ёш футболчиларни танлаб олиш тизимини кенгайтириш ва фаолиятининг ҳаққонийлигини  таъминлаш асосий вазифа қилиб белгилаб олинди.

— Шундай тизимни йўлга қўйиш керакки, вилоятимиздаги энг чекка қишлоқ ва овулларга ҳам футбол кириб бориши, маҳаллий болаларнинг футболга бўлган қобилиятларини шакллантириш ва улардаги спортга бўлган интилишларни қўллаб-қувватлаш лозим. Ҳар бир ҳудуддаги истеъдодли болаларни излаш, уларнинг иқтидоридан келиб чиқиб келажакдаги фаолиятида йўл-йўриқ кўрсатиш керак. Шундагина вилоятимиз ҳақиқий футболчиларни етиштириб беради. Бундан ташқари, футбол майдонларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам айнан чекка туманларга кўпроқ эътибор қаратиш керак…

Вилоят футбол федерацияси томонидан тақвим режага асосан ҳозирдаФахрийлар, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ташкилот ва корхоналар. БЎСМлар ўртасида вилоят биринчиликлари, мини футбол мусобақалари катта қазиқиш билан ўтказилмоқда. Бундан ташқари Банклар лигасини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, вилоят футбол федерацияси 2016 йилгача иккита катта ишни йўлга қўйишни режалаштирган. Жумладан, вилоятда аёллар футболини ўғил болалар футболи даражасига кўтариш ҳамда ҳар бир туман марказий стадиони ёнида соҳил футбол майдонларини ташкиллаштириш ва соҳил футболини  кенг миқёсда йўлга қўйиш мақсад қилиб белгиланди.

Нодира КАРАКУЛОВА

Манба: voha.uz
Киритилди: 08:15, 01.08.2014.
Ўқилди: 4379 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.