Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Мурод Исмоилов: «Пахтакор»га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Бухоро” учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди. 

"Аввало барча мухлисларимизни ва умуман “Нефтчи”га бефарқ бўлмаган ҳамма инсонларни ғалаба билан табриклайман – дея гап бошлади Мурод Музаффарович. "Бугун қийин бўлди. Давралар оралиғидаги деярли 40 кунлик танаффусдан сўнг бугун биринчи расмий ўйин эди. Бу нарса биринчи бўлим давомида билинди. Ўйинимиз биринчи таймда биз кутгандек чиқмади. Иккинчи бўлимда эса олдинги чизиқни кучайтириш мақсадида таркибда ўзгаришлар қилдик. Бу билан ҳужумкорлик янада ошди. Кўп имкониятлардан унумли фойдалан олмадик. Лекин муҳими керакли натижани қўлга киритдик. 

Турнир жадвалидаги ўрнимиз мураккаб эди. Чунки жамоаларнинг очколаридаги фарқ унчалик катта эмас. Ким ғалаба қозонса, ўша жамоа ўзиб кетиши мумкин. Бугун Худога шукур ғалаба қозониб, ўрнимизни янада мустаҳкамлаб олиш билан бир қаторда олдимиздаги жамоалар билан очколаримиз сонини тенглаштириб олдик. 

Машғулотларда пенальти тепиш борасида ҳам ишлаймиз. Биласизми, бугун агар пенальти содир бўлса, уни Александру Оника тепишини айтгандик. Чунки бунгача бу футболчимиз нуқтадан адашмаётганди. Олдинги ўйинларда, Клецков, Гвазава, Аҳмедовларга ҳам бу борада омад келмаганди. Пенальти бу – лоторея демакдир.

Кейинги турда “Пахтакор” меҳмони бўламиз. Собиқ жамоамга қарши ўйин қизиқарли ва қийин ўтишини тахмин қилиш мумкин. Бу жамоага ҳам қарши жиддий тайёргарлик кўриб, ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз – дейди Исмоилов.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 22:33, 03.08.2014.
Ўқилди: 3825 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.