Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Рустам Мирсодиқов: Танаффусдан кейин ўйинни топиб олиш осон кечмайди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 14-турида Бекободда кечган "Металлург"-"Олмалиқ" урашувидан сўнг (3:2) мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов фикрларини билдирди.

"Пойтахт вилояти жамоалари ўртасидаги бу галги ўйин ҳам осон кечмаслигини шогирдларимга ўйиндан олдин уқтирган эдим. Тезда икки тўп билан олдинга ўтиб олганлигимиз сал бўлмаса қимматга тушаёзди. Фақатгина катта меҳнат, тер тўкиш эвазига уч очколик бўлдик.

Мен умуман чемпионатда танаффусларни унчалик ёқтирмайман. Давралар оралиғи бўладими, ёки бошқа узрли сабаб билан танаффуслар юзага келадими, таътилдан футболчиларнинг ўйинларини топиб олишлари, киришиб кетишлари осон кечмайди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, футболчилар ўзларининг оптимал формалари тиклаб олишлари учун вақт керак.

Яна 2-3 ўйин қийналишимиз аниқ. Бироқ жамоа ўз олдига қўйган вазифа – бекободлик ишқибозларни хурсанд этиш йўлида изланишни давом эттиради.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:44, 04.08.2014.
Ўқилди: 3537 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик