Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Алишер Усмонов: "Арсенал"да янги эра бошланмоқда"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" акционери, миллиардер Алишер Усмонов клубнинг қийин даврлари ортда қолганини таъкидлади.

"Клуб муваффаққиятга эришиш учун ажойиб вазиятда турибди. Ўйлашимча, "Арсенал"нинг совринлар ютиш вақти келди, янги эра бошланди. Бу футболдаг энг муҳим жиҳат.
 
Назаримда, мавжуд қоидаларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, клубда ҳамма ишлар тўғри бажарилмоқда, тўғри қарорлар қабу л қилинмоқда, топ-ўйинчилар харид қилинмоқда.

Директорлар кенгаши ва асосий акционерлар янги стадион қуриш учун кредит олишга қарор қилишди. Бу эса жамоанинг 10 йил вақт ичида совринлар юта олмаслигига олиб келди. Энди совринсиз "қурғоқчилик" ниҳоясига етди. Қийинчиликлар ортда қолди. Венгер ва Газидис ўз ихтиёрларидаги имкониятларда тўғри фойдаланадилар деб ўйлайман.

Агар асосий акйионер бўлганимда клубни қандай бошқарар эдим? Менинг ишларим Роман Абрамович ва Шайх Мансурникига ўхшаб қолмаслиги учун ҳаракат қилар эдим, бу инсонларни ҳурмат қилсамда. Барчасини ўзимга хос равишда бажарар эдим.

Агар клубга ёрдам керак бўлса, вариантларни кўриб чиқишга тайёрман. Аммо айни дамда клубни ажойиб келажак кутиб турибди, унга кўп пул сарфлашнинг ҳожати йўқ.

Мен "Арсенал"га содиқман ва ўзимга тегишли акцияларни сотмоқчи эмасман. Жамоага омад тилайман, умид қиламанки, улар совринларни қўлга киритадилар", - дея Усмоновнинг сўзларини келтиради The Telegraph.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:15, 05.08.2014.
Ўқилди: 10466 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.