Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Бахтиёр Ашурматов: “Тажриба ва маҳорат бобида “Локомотив” биздан кучли эканини исботлади”

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

"Кеча бизни таъқиб қилаётган жамоалар ғалаба қозонишди. Шу боис бугун имкон қадар очко олиш учун майдонга чиқдик. Аммо иккала жамоа ўртасидаги фарқ сезилиб қолди. Тажриба ва маҳорат бобида “Локомотив” биздан устунроқ эканини намойиш этди. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", -деб гап бошлади Ашурматов.


- Болгариялик дарвозабон нима учун бугун майдонга тушмади?
- Уни тиббий кўрикдан ўтгани борасида қоғозларни ҳали олганимиз йўқ. Шу боис ҳали заявкадан ўтказишга улгурмадик. Бугун майдонга тушган Дониёр Усмоновга эътирозим йўқ.

- Алишер Саматовнинг ўйини бироз чиқмади.
- Аксарият вазиятларда у ярим ҳимояда ҳам ўйнади. Ундан ташқари ҳали жамоамизга қўшилиб кетмади. Лекин буни баҳона қилмаслигимиз керак.

- Жамоага қандай ўйинчи етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Марказдаги ярим ҳимоячиларимиз асосан ҳимояяга мослашган. Олдинда Мансур Саидов бор. Шу боис ҳужумкор ярим ҳимоячига муҳтожмиз. Ҳимояда Шукурали Пўлатовнинг кетгани ҳам ўз сўзини айтди. Акбаровда эса ўйин амалиёти кам.

- Дилшод Жабборов нима учун майдонга тушмади?
- "Локомотив" билан келишувимизга кўра у бугун "темирўйлчилар"га қарши Жабборовни майдонга тушира олмаймиз.

- 10 августга қадар трансфер ойнаси очиқ. Яна янги ўйинчилар келадими?

- ЙИл бошида биз билан бирга бўлганлар ўйнашда давом этишади. Фақатгина ўзини кўрсата олмаганлар кетиши мумкин.

- Давралар оралиғидаги тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Бугунги ўйиндан келиб чиқиб 100 фоиз тайёр эмасмиз. Жамоамиз бир йиллик эмас, шуни тушуниш керак. Бугун бизни қўллаш учун Тошкентга келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

- Ҳакамларга эътироз йўқми?
- Бахтиёр Намозов бригадасига эътироз бўлмади.

- Кузда Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа билан мусобақага кетасиз. "Навбаҳор" қийналиб қолмайдими?
- Ҳақиқатдан ҳам Миржалол Қосимовга ёрдам бераяпман. Мусобақага кетган вақтимда йўқлигимни билинтирмайдиган ёрдамчиларим бор. Юрт шарафини ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:18, 05.08.2014.
Ўқилди: 3218 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.