Лондоннинг "Арсенал" клуби аъзоси Тео Уолкотт август ойи охирида клуб машғулотларига қўшилади. "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер футболчининг тезроқ тузалиб сафга қайтишидан умидвор эканини яширмади.
"Уолкотт шу ойнинг охирида майдонга қайтиши кутилмоқда. Умумий гуруҳда 31 август куни, ёки бўлмаса сентябрь ойи бошида шуғуллана бошлайди деб умид қиламиз", - дейди Арсенал устози.
Эслатиб ўтамиз, Тео Уолкотт ўтган мавсумда "Тоттенҳем"га қарши Англия Кубоги учрашувида тиззасидан жароҳат олиб ярим йил муддатга сафдан чиққан ва Бразилиядаги мундиални ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.