Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ли Кванг Жонг: «Ғолибликка биз даъвогармиз. Дарвоқе, Ўзбекистон ҳам бор»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, сентябрнинг охирларида Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида навбатдаги Осиё ўйинлари бошланади. Ушбу мусобақанинг футбол ўйинларига ҳам тайёргарликлар авжида.

Бугун Сеулда матбуот анжуманида Жанубий Корея терма жамоасига турнирда бош мураббийлик қиладиган Ли Кванг Жонг 23 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. У матбуот анжуманини: "Бразилиядаги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлик аламлари ҳали тарқамади. Биз Осиё ўйинларида фақат олтин медални кўзлаяпмиз", дея очди.

"1 сентябрдан бошлаб барча футболчилар қўл остимда бўлади ва Пажу терма жамоа машғулот базасида тайёргарликнинг охирги босқичига киришамиз. Биз мусобақа ғолиблигини жиддий мақсад қилганмиз. Шу туфайли "Байер Леверкузен"дан Сон Хинг Минни ҳам таркибга қўшишга уриндик. Лекин бунинг иложи бўлмади. Ким Шин Ук, Ким Сеунг Кю (иккаласи "Ульсан") ва Парк Жу Ҳо ("Майнц", Германия) каби 23 ёшдан катталарни танладик. Улар ёзда ЖЧда қатнашишди ва тажрибалари қўл келишига ишонаман. Шунингдек, таркибимиздан Кей-лиганинг кучли футболчилари ҳисобланган Юн Ир Лок ("Сеул"), Мун Санг Юн ("Инчон Юнайтед"), Ким Сеунг Де ("Поханг Стилерс"), Ли Жонг Хо ("Чоннам") каби футболчилар ҳам жой олишган. Бразилиядаги қониқарсиз натижалар бизни ғалабаларга ташна қилди".

Бош мураббий турнирдаги рақиблари ва ғолибликка даъвогар жамоалар ҳақида қуйидагиларни айтди:

"Табиийки, Япония ва доим "бўйнимиздан бўғадиган" араб жамоалари — Ироқ, БАА ва Эрон. Мана шу жамоалар турнир ғолиблиги учун асосий даъвогарлар деб биламан. Ҳа, дарвоқе, бу ёқдан Ўзбекистон бор. Уларда ҳам кучли жамоа бор".

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида корейслар Сеулда 5 сентябрь куни Венесуэла ва 8 сентябрь куни Уругвай терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиши режалаштирилган.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:39, 14.08.2014.
Ўқилди: 9518 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.