Навоийда "Қизилқум"ни 4:1 ҳисобида енгган жамоамиз чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.
Учрашувни мезбонлар катта иштиёқ билан бошлаб, дастлабки 15 дақиқада ўта шиддатли ўйин намойиш қилишди. Вагаповнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Алимов боши билан Лобанов қўриқлаётган дарвозага йўллади. Орадан 9 дақиқа ўтиб, "Пахтакор" олдинга чиқишга улгурди. Махарадзе зарбасидан кейин Макосин қайтарган тўпни Сергеев дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, 24-дақиқада Игорнинг пасидан сўнг Козак гол урди. У ўтган турда ҳам тўп киритганди. Танаффусгача Искандеров, Сергеев ва Қиличевнинг аниқ зарбаларини мезбонлар дарвозабони қайтарди.
Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Пардаевни мезбонлар ҳимоячилари жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатишди. Пенальтидан Махарадзе унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:1га етказди. Кейин эса Каримов дарвозабоннинг тўпни тўхтатишдаги хатосидан сўнг ҳисобни йириклаштирди. Шу тариқа "Пахтакор" мавсумдаги биринчи йирик ғалабасини нишонлади.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:1)
15 август. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, М.Саидқосимов, Б.Норсафаров.
Голлар: Алимов, 15 - 1:0. Сергеев, 19 - 1:1. Козак, 24 - 1:2. Махарадзе, 71-пен - 1:3. Каримов, 86 - 1:4.
"Қизилқум": Макосин, Санаев, Рустамов (Жумаев, 58), Алимов, Шодмонов, Вагапов, Қурбонов (Қамбаров, 46), Муҳиддинов, Усмонов (Азизов, 74), Ҳайдаров, Квесиешвили.
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев (Машарипов, 88), Махарадзе, Қиличев (Пардаев, 63), Козак (Каримов, 80), Искандеров, Сергеев.