Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Рўзиқул Бердиев: «Рақиб бир киши кам бўлиб ўйнаши менга ёқмайди»

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Ўйин оғир бўлди. Сабаби “Бухоро” бизга қарши жиддий ҳозирлик кўрган ва ғалаба учун майдонга чиқишганди. Бугунги ўйинга қўйилган вазифамиз — уч очкони қўлга киритиш эди. Бунга эришдик. Лекин бунга осонликча эришмадик. Мезбонлар бизга анча муаммо туғдиришди. “Бухоро”нинг ўйинларини анча жиддий ўрганган эдик. Йигитлар шунга мос равишда кўрсатмаларимизни бекаму кўст бажара олишди. Умуман ўйин жанговар руҳда ўтди, деб айтиш мумкин.

— Бухородан бир футболчи майдондан четлатилди...
— Очиғини айтсам, рақиб бир киши кам бўлиб ҳаракатланса бу менга ёқмайдиган ҳолат. Чунки бу шогирдларимга ҳам баъзида руҳий томондан салбий таъсир қилади. Ўша вазиятда Геворкян тезлик билан рақибдан ўтиб кетаётган бир пайтда, уни чалиб йиқитди ва иккинчи бор огоҳлантириш олиб, майдонни тарк этди. Бу албатта, бухороликларга қийинчилик туғдирди. Чунки “Насаф”га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмасди.

— Бақоевнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
— Бақоев ўзи ишининг устаси эканлигини биламиз. Шу ёшида ҳам яхши формада эканлигига гувоҳ бўлдик. Ўйлайманки, ҳали унинг “Бухоро”га фойдаси тегади. Гарчи ўйин амалиёти кам бўлсада, унинг тажрибасига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

— Бугун Элдорбек Суюнов учрашув қайдномасига ҳам киритилмади...
— Аввалги ўйиндаги кичик жароҳати унга бироз халал бераётганди. Шу боис унга дам беришга қарор қилдик. Унинг соғлиғи жойида, жароҳати оғир эмас. Ўйлашимча, у терма жамоа йиғинига жалб этилган ва бош жамоага ёрдам бера олади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:51, 16.08.2014.
Ўқилди: 4141 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.