Бугун Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувни майдон эгалари кучли босим билан бошлади. 9-дақиқада Ойбек Қиличевни пасини Баҳодир Пардаев кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. Шундан кейин ҳам ҳужум қилиши асосан майдон эгалари таърафида бўлди. Жалолиддин Машариповнинг зарбасини Носиров қийинчилик билан қайтариб қолди. 41-дақиқада Махарадзени пасини Камолиддин Тожиев узоқ масофадан дарвозани пастки бурчагига жойлаб қўйди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлим ҳам майдон эгаларини ҳужумлари билан бошланди. 50-дақиқада эса Жаҳонгир Абдумўминовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 71-дақиқада Ойбек Қиличев оддий вазиятда Носиров дарвозасининг бурчагини ишғол эта олади. 75-дақиқада Отабек Шукуров майдондан тушиб жарима зарбасини ижро этди. Тўпни Лобанов бурчакдан олиб чиқди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.
Шундан қилиб "Машъал" Тошкентда "Пахтакор" жамоасидан мағлубиятга учради. Шунга қарамай жамоамиз 25 очко билан турнир жадвалида 5 поғонани сақлаб қола олди.
Олий Лига, 17-тур учрашуви
23 август, шанба. Тошкент. "Пахтакор" стадиони
«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 3:0 (2:0) (1438 томошабин)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ГОЛЛАР: Баҳодир Пардаев 10 (Ойбек Қиличев), Камолиддин Тожиев 41 (Кахи Махарадзе), Ойбек Қиличев (71)
"Пахтакор": 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе (с) (20. Анвар Солиев 75), 10. Жамшид Искандеров (29. Владимир Козак 68), 14. Болтабоев Жамшид, 18. Пардаев Баҳодир (11. Игорь Сергеев, 58), 21. Камолиддин Тожиев, 23. Александр Мерзляков, 34. Ойбек Қиличев, 36. Жалолиддин Машарипов
Захира: 1. Никита Рибкин, 4. Миладинович Боян, 8. Шерзод Каримов, 24. Даврон Ҳошимов
"Машъал": 30. Ботир Носиров, 3. Дилявер Ваниев, 7. Жаҳонгир Абдумўминов (23. Отабек Шукуров 75), 8. Аббос Омонов (25. Элдор Шомуродов, 66), 13. Шаҳзод Шаймонов, 14. Зафар Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Шерзод Файзиев, 33. Андрей Деркач, 37. Холмурод Холмуродов (18. Аббос Шодмонов, 46), 80. Мўйдин Мамазулумов
Захира: 1. Санжар Қувватов, 6. Қаҳрамон Боҳодиров, 11. Баҳодир Муртозоев, 22. Сирожиддин Ҳамроев
Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 68 - Шаҳзод Шаймонов 64, 3. Дилявер Ваниев 90
Муҳаммад Салоҳнинг оиласида жудолик [3228]
Расман: Жоан Лапорта «Барселона» президентлигидан истеъфога чиқди [2835]
Витинья "ПСЖ"дан Испания суперклубига ўтишга тайёр [2811]
Черишев "Реал"дан кетиши ҳақида гапирди [1721]
Деле Алли казинода катта миқдорда пул ютқазди [1641]
Роналдунинг икки талаби бажарилди [1410]
Европанинг энг самарали футболчилари: Мбаппе пешқадам! (Топ-10) [1213]
Лучано Спаллетти ҳакамлик ҳақида гапира туриб, журналист қизни ўпди [1148]
Элит ОЧЛ. «Насаф»нинг «Аш-Шорта»га қарши асосий таркиби эълон қилинди [1121]













