Кириш Регистрация
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея 1-0 БАА
16/04 20:30 Ироқ 0-2 Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

LIVE! Трансфер бозорининг сўнгги кунидан онлайн трансляция. 2-қисм

Баҳо:
+ | -

Трансфер бозорининг сўнги кунидан онлайн хабарларни мазкур саҳифада давом эттирамиз.

--------------------------------

20:45. Демак, Хавьер Эрнандес "Реал"да 14-рақам остида ўйнайдиган бўлди. Чичаритонинг тақдимот маросими "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилди.

21:00. Трансфер ойнаси ёпилишига роппа-роса 6 соат қолди. "Милан" Жонатан Биабианини ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди.

21:05. "Валенсия" Гуаринни жамоага олиб келиш борасида ҳаракатлани тўхтатмаяпти. "Интер" эса ҳозирча қайсарлик қилиб, бунга розилик бермаяпти. Футболчининг нархини оширмоқчи шекилли.

21:07. Радамель Фалькао бир неча дақиқалардан кейин "МЮ"нинг машғулот базасига ташриф буюриши кутилмоқда.

21:19. Италия терма жамоаси ва "Торино" клуби ҳужумчиси Алессио Черчи Мадриднинг "Атлетико" клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

21:20. Яримҳимоячи Бенжамин Стамбули "Тоттенҳэм" биолан беш йиллик шартнома имзолади. Франциянинг "Монпелье" клуби 24 ёшли футболчи учун 8 миллион евро олади.

21:21. "Реал" вице-президенти Эмилио Бутрагеньонинг айтишича, клуб Хавьер Эрнандес билан чекланиб қолмайди. Трансферлар ойнаси ёпилгунча Карло Анчелотти қўл остига яна бир футболчи олиниши мумкин.

21:26. Дунё бўйлаб "Челси"нинг 21 ўйинчиси ижарага берилган, дея хабар беради Mirror.

22:29. "КПР" Петр Чехни ижарага олиш тўғрисида "Челси"га таклиф киритди, дея хабар беради Daily Mail. "Кўклар" рақибларидан биринги кучайиши хоҳлаяпти, аммо дарвозабоннинг ўйин амалиётига эга бўлиши кераклигини тушунмоқда.

22:34. "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Данни Уэлбек "Арсенал" тиббий кўригидан ўтмоқда, дея хабар беради Sky Sports. Аввалроқ Уэлбекга "Тоттенҳэм" қизиқаётгани хабар қилинган эди.

22:58. "Боруссия" Марко Ройсни "Арснеал"га 40 миллион фунт эвазига сотишни истамади.

23:03. Льюис Холтби тиббий кўрикдан муваффаққиятли ўтди ва энди "Гамбург"да ижара асосида тўп суради. Фредди Гуарин "Интер"да қоладиган бўлди, "Валенсия" "Интер" билан келиша олмади.

23:06. Фалькао мавзусига қайтамиз. Колумбиялик футболчи Англияда бўлиб турибди, журналистлар унинг "МЮ" базасига йўл олганини кўрдилар. Афтидан, унинг ижарага олиниши ёки сотиб олиниши сўнгги сонияларда эълон қилинса керак.

23:13. Жонатан Биабиани "Милан" шарфи билан суратга тушишга улгурган эди. Энди эса "Парма"га қайтмоқда. Келишув Кристиан Дзаккардо туфайли амалга ошмай қолди. Тескари йўналишда "Парма"га ўтиши керак бўлган Кристианга пармаликларнинг шартлари маъқул келмади.

23:17. "Суонси" ҳужумчиси Вилфрид Бони Уэльс клубида қоладиган бўлди. "Тоттенҳэм" ва "Монако" билан олиб борилган музокаралар самарасиз тугади.

23:20. Альваро Негредо "Манчестер Сити"дан "Валенсия"га ўтишга яқин, дея хабар беради Sky Sports. 29 ёшли футболчи ижарага олинади. "Кўршапалаклар" уни келгуси йили сотиб олади.

23:25.  Радамель Фалькао "Манчестер Юнайтед"да ҳафтасига 346 минг фунт маош олади!

23:27. Каналес "Астон Вилла"га ўтмайди. Яримҳимоячи ўзини "Реал Сосьедад"да ҳамма нарса қониқтиришини билдирди.

23:29. "Интер" яримҳимоячиси Рикардо Альварес фаолиятини "Сандерленд"да давом эттиради. "Қора мушуклар" футболчини мавсум охиригача ижарага олдилар.

23:33. "Лестер" клуби "Тоттенҳэм" ва Англия термасининг собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефо билан кучайди. Тажрибали футболчи қишда МЛС клуби "Торонто" сафига ўтган эди.

23:37. Аргентина терма жамоаси футболчиси Рикардо Альварес "Интер"дан "Сандерленд"га ижарага берилди. 26 ёшли футболчи миланликлар сафида 90 та ўйинда 14 та гол урган.

23:46. "Арсенал" "Шальке-04" ҳужумчиси Клаас-Ян Хунтелар учун 12,75 миллион фунт таклиф қилди. Гельзенкирхенликларнинг жавобини кутамиз.

23:51. "Валенсия"нинг 32 ёшли тажрибали ҳужумчиси Элдер Поштига "Депортиво"га эркин агент сифатида ўтди.

00:01. "Аякс" ҳимоячи Дейли Блинднинг "МЮ"га ўтганини тасдиқлади.

00:04. "Арсенал" "МЮ" ҳужумчиси Данни Уэлбекнинг клуб тиббий кўригидан ўтаётгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. "Тоттенҳэм" жим.

00:08. Данни Уэлбекнинг агенти ўз мижозига учта клуб қизиқаётганини тасдиқлади. Футболчини сотиб олишни истаган клуби 18 миллион евро тўлаши керак. Унинг ижараси бор-йўғи 3 миллион евро туради.

00:28. "Бернли" ҳимоячи Майкл Кин борасида "МЮ" билан музокара бошлаб юборди. Дейли Блинд манчестерликлар сафига келгандан сўнг Кинга асосий таркибда жой топилмаса керак.

00:36. "Наполи" бирданига икки футболчисини "Галатасарой"га бериб юборди. Яримҳимоячи Блерим Жемаили ва Горан Пандев Истамбул клубида ўйнайдилар.

00:43. "Эски" "Барселоначи"лар, Хавьер Савиолани эслайсизми? Аргентиналик ўша футболчи "Олимпиакос"дан "Верона"га ўтди.

00:51. "Реал" "Интер"дан Фредди Гуаринни ижарага олмоқчи, дея хабар беради Sky Sport Italia. Мадридликлар футболчининг ижараси учун 3 миллион евро таклиф қилиб, жавобини кутишмоқда.

00:59. "Атлетико" "ортиқча" футболчилардан қутилишда давом этмоқда. Алдервейрелддан сўнг "матрасчилар" сафини Эмилиано Инсуа ҳам тарк этди. Инсуа "Райо Вальекано"га ижарага берилди.

01:36. "Милан" "Аталанта"нинг ҳужумкор яримҳимячиси Жакомо Бонавентурани қўшиб олди. 25 ёшли футболчи "россонери" билан 2019 йилгача шартнома имзолади.Трансфер суммаси 7 миллион еврога баҳоланган.

01:43. ВВСдан сенсацион хабар: "Арсенал" ва "МЮ" Данни Уэлбек бўйича барча масаларни ҳал қилдилар. Футболчи "Арсенал"га ўтади.

01:55. Вақт кам қолмоқда. Фалькаонинг "МЮ"га ўтиши расман қайд қилинмаган. (ВВС)

01:58. Катта клублар асосий таркибдан жой ололмаган футболчиларни ижарага беришда давом этмоқда. "Ювентус" ҳимоячи Паоло де Чельени "Парма"га берди.

02:15. 26 ёшли марокашлик ҳужумчи Усама Ассаидий "Ливерпуль"дан "Сток Сити"га йўл олди.

02:18. "Рома" "Ньюкасл" ҳимоячиси Малу Янг-Мбивани ўзиники қилиб олди.

02:20. "МЮ" Аргентина терма жамоаси посбони Серхио Ромеронинг кўнглига йўл топа олмади. Дарвозабонга шахсий шартнома бандлари ёқмади.

02:22. Том Клеверлининг "МЮ"дан "Эвертон"га ўтиши содир бўлмади. Клублар пул борасида келиша олмадилар.

02:50. "Фиорентина" сўнгги паллада "Ман Сити" ҳимоячиси Майки Ричардсни ижарага олди. Ўз вақтида Англия термасида ўйнаган футболчи бир мавсум Италияда тўп суради.

02:52. 8 дақиқа қолди. "МЮ" Фалькаони ҳали ҳам расмийлаштирмади!!!

02:55. Шунингдек, Уэлбек  "Арсенал"да, Негредо  "Валенсия"да ва Бен Арфа  "Халл"да расмийлаштирилмаган!

03:00. Ойна ёпилишига 5 дақиқа қолганда Англия ОАВ хабар бермоқда: "МЮ" Фалькаонинг ҳужжатларини АПЛга жўнатмаган!

03:02. "Арсенал" Уэлбекнинг ҳужжатларини АПЛга юборишга улгурди!!!

03:04. Англияда трансферлар ойнаси расман ёпилди, амалга ошган келишувларни бироз кечроқ ҳам билишимиз мумкин.

03.30. «Валенсия» "Манчестер Сити"дан Негредони ижарага олганини тасдиқлади. Кейинги йили валенсияликлар футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишади. Негредо янги жамоасида 7-рақам остида ўйнайди. Daily Mirror маълумотига кўра, Уэлбек "Арсенал" билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. 

03:40. Петр Чех "Челси"да қолди. У ҳеч қаерга кетмади. Тибо Куртуа билан рақобатлашишига тўғри келади.

Манба: www.stadion.uz.

Трансфер бозори сўнгги кунидан уюштирилаётган онлайн трансляциянинг биринчи қисмига ҳавола.

Киритилди: 20:54, 01.09.2014.
Ўқилди: 24897 марта.
Фикрлар: 143 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.