Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Анзур Хина: «Ўзбекистоннинг ушбу таркиби шаклланиб бораётгани бугунги ўйинда ўз аксини топди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Анзур Хина журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Ўйин тенгкурашлар остида кечди. Иордания ўз имкониятларидан фойдалана олмаган бўлса, Ўзбекистон улардан фойдаланди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида янги футболчиларни синаб кўришга муваффақ бўлдик. Иордания кубоги мусобақалари ўтказилаётгани учун терма жамоанинг айрим футболчилари ушбу йиғинда иштирок эта олишмади.

— Жамоа майдон марказида тўпни сақлаб турмасдан, уни тезлик билан кесиб ўтишга ҳаракат қилади. Бу ҳолат гол ўтказиб юборилгунга қадар давом этди. Нима учун бугун майдон маркази Ўзбекистонга бериб қўйилди?
— Бу ўртоқлик ўйини эди. Бундай ўйинлар орқали биз ўз ўйинимиз ва хатоларимизни кўриб олишимиз керак эди. Ўртоқлик ўйинлари шунинг учун ҳам керак. Ҳақиқатан ҳам бугун майдон марказини бой бердик. Ярим ҳимоячилар ҳужумга ўтишганида ортга қайтишга улгуришмади. Биз бу ўйинга бор-йўғи 2 ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Бу муддат камлик қилган бўлса керак.

— Хитойга қарши ўйиндан кейин Иордания терма жамоасида янги бош мураббий иш бошларкан...
— Ҳа, Иордания футбол ассоциацияси англиялик мутахассис билан шартнома имзолади. Биз икки ҳафта давомида бу терма жамоа билан иш олиб боряпмиз. Асосий таркибни аниқлаб, янги мураббий билан ишни давом эттирамиз. Шундай мутахассис билан бирга ишлаш имкониятига эга бўлаётганимиздан бахтиёрмиз.

— Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур ёш таркибини қандай баҳолайсиз?
— Яхши жамоа. Айниқса, бир тепар "девор" услубини яхши ўзлаштирган. Ўзбекистон анчадан ёшартирилган таркибни шакллантириш устида иш олиб бораётганидан хабаримиз бор. Бу жамоа анча вақтдан бери бирга ўйнаётгани ва футболчиларнинг барчаси Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётгани термага фойда келтирди ва бу нарса бугунги ўйин ўз аксини топди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:24, 04.09.2014.
Ўқилди: 5635 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2567]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2309]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1978]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1898]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1697]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1675]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1636]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1467]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1278]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1252]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик