Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Одил Аҳмедовнинг «дубли» эвазига Янги Зеландияни мағлуб этдик!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўзининг ҳозирги кундаги энг кучли таркиби билан ўйинни бошлади. Айниқса, жамоамизнинг ярим ҳимоясидаги юлдузлар — Аҳмедов, Ҳайдаров, Жепаров, Кападзе бир вақтнинг ўзида майдонга тушди. Натижада ҳужумда фақат Фарҳод Тожиевнинг бир ўзи ҳаракат қилди. Олдиндан айтиш мумкинки, Фарҳод Иорданияга қарши ўйинда бўлгани каби ўзи берилган имкониятдан фойдалана олмади.

Ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган Шуҳрат Муҳаммадиев терма жамоа сафида ўйиндан ўйинга очилиб бормоқда. Унинг ҳаракатлари эвазига терма жамоамиз бир қанча хавфли вазиятларга эга бўлди.

Санжар Турсунов ҳам "Ворскла"нинг асосий таркибида доимий равишда ўйнаётгани сезилди. Одил Аҳмедовнинг олис масофалардан йўллаган ҳар бир зарбаси аниқ ва кучли бўлиб, рақиб дарвозабонига доимий муаммо туғдириб турди.

Умуман олганда, терма жамоа футболчилари ёмон формада эмас. Фақат ўзаро тушунувчанлик ҳали юқори даражада бўлмагани боис, ўйиннинг биринчи бўлимида тезлик у қадар юқори бўлмади. Шунга қарамай, гол уриш бир қанча имкониятларга эга бўлди. Жепаровнинг чап қанотдан етказган узатмаси ҳимоячилардан ўтиб, ўнг қанотдан етиб келган Турсуновга келиб тушди. Санжарнинг яқин масофадан, бироқ ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасини дарвозабон чизиқ устидан қайтариб қолди.

Терма жамоамиз ўз тарихидаги энг чиройли ҳужумларидан биринчи ташкил қилганини таъкидлаш лозим. Футболчиларимиз майдон марказида бир тепар услубида комбинацияни ташкил қилди. Якуний зарбани Денисов 12-13 метрлардан йўллади, аммо зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

Гол эса Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилди. Одил узоқ масофадан тўпни жарима майдончасига остонасидаги Жепаровга заргарона пас узатди. Сервер тўпни қайта ишлаб, жарима майдончаси чизиғи устига келган Аҳмедовнинг ўзига узатди. Одил чап оёқ билан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди!

Иккинчи бўлимда терма жамоамиз янада чиройли ўйин кўрсатди ва океанияликларга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Ўйиннинг 58-дақиқасида  захиарадан майдонга тушган Алимов ҳужумда тўпни рақибдан олиб қўйди ва Аҳмедовга узатди. Навруз жарима майдончаси чизиғи устида ҳимоячининг оёғи остидан ўтказиб Одилга узатди. Аҳмедов эса тўпни тўхтатмасдан яна чап оёқда зарба билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди!

Орадан 10 дақиқа ўтиб, Сервер Жепаров Рашидовни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Сардорга бироз масофа етишмади. Зарба беришга улгурдию, аммо тўп дарвозабонга тегди, такрорий уриниш билан Мосс тўпни эгаллаб олди. Орадан яна 10 дақиқа ўтиб Жепаров ҳам гол уриб, ўз сальтосини мухлисларга тақдим этди. Ўнг қанотдан Рашидов оширган тўпни Кападзе қабул қилиб олди, қийин вазиятда турган бўлса-да Жепаровга оширди. Сервер ўнг оёқда аниқ зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида бош мураббийимиз майдондан асосий футболчиларимиздан бир неча нафарини олди ва ёшларни туширди. Навруз Алимовнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони Глен Мосс маҳорат билан қайтарди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Янги Зеландия битта жавоб тўпини киритди.

Шу тариқа терма жамоамиз сентябрь ойида ўз майдонида ўтказган ҳар иккала рақибни мағлуб этиб, терма жамоа футболчилари ва мухлисларида ишончни мустаҳкамлади. Ғалаба муборак!

Халқаро ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - 3:1 (1:0)
Голлар: Одил Аҳмедов (41, 58), Сервер Жепаров (77) — Жереми Брокки (86)
Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 3. Шавкат Муллажонов, 5. Анзур Исмоилов, 15. Шуҳрат Муҳаммадиев (Бобур Йўлдошев 88), 19. Виталий Денисов (Салим Мустафоев 82), 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (Воҳид Шодиев 82), 17.Санжар Турсунов (Сардор Рашидов 64), 18.Темур Кападзе, 10.Фарҳод Тожиев (Навруз Алимов 46)
Янги Зеландия: 1. Гленн Мосс, 15.Сторм Роукс, 2. Уинстон Рид, 27.Том Дойле, 22.Андрю Дуранте, 6.Билл Туилома, 8.Майкл МакГлинчи, 13.Жеймс Крис, 17.Коста Барбаросес, 7.Тайлор Бойд, 20.Крис Вуд.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:01, 08.09.2014.
Ўқилди: 8262 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.