Кириш Регистрация

“Бунёдкор”чиларнинг Осиё Ўйинларидан олдинги фикрлари

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” футбол клуби ташкил топганига ҳали 10 йил бўлгани йўқ. Лекин шу қисқа вақтда жамоаларимиз кўплаб мусобақаларда шохсупалардан жой олишга муваффақ бўлишди. Энг муҳими, “қалдирғочлар”нинг ўнлаб аъзолари мамлакатимиз терма жамоаларида юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишди ва ҳозирда ҳам бу ёқимли анъана давом этиб келмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, “Бунёдкор” футбол клубининг энг асосий вазифаси – барча ёшдаги терма жамоаларга муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Яқинда Иордания йиғинидан қайтган олимпиячиларимиз сафида Жавлон Мирабдуллаев ва Тимур Аюпов тўп суришган бўлса, шу кунларда Тайландда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ёш “қалдирғочлар”дан Акром Хўжаев ва Маъруф Жумаев юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Эртага 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Кореянинг Инчон шаҳрига жўнаб кетади ва таркибдан клубимиз аъзолари Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов ҳамда Вохид Шодиев ҳам ўрин олишган.

Биз терма жамоа аъзолари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида “Терма жамоа аъзоси” рукнини ташкил этдик ва унда бу шарафли номга сазовар бўлган бунёдкорчилар билан яқиндан таништириб борамиз. Бу рукн билан мухлислар ҳар ҳафтада танишиб боришлари мумкин. Бугун эса биз Осиё ўйинларига жўнаб кетаётган “қалдирғочлар” тилакларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сардор РАШИДОВ (ярим ҳимоячи):
- Мусобақага жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз Ўзбекистонга бош соврин билан қайтиш. Орзуимиз рўёбга чиқариш учун фақат ва фақат тинимсиз меҳнат талаб этилади. Биз бунга биз тайёрмиз. Мусобақа мобайнида чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Дилшод ЖЎРАЕВ (ярим ҳимоячи):
- 23 ёшгача бўлган терма жамоада яхши футболчилар жамланган деб ўйлайман. Ўйлашимча, ҳаммамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак ўз мақсадимизга эришамиз. Бундан 20 йил олдин эришилган ютуқни қайтариш учун жиддий бел боғлаганмиз. Осиё ўйинларини интизорлик билан кутяпман. Бош мураббий менга имкон берса бор маҳоратимни ишга солиб, Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрман.

Воҳид ШОДИЕВ (ҳужумчи):
- Мусобақага кетиш арафасида Осиё ўйинларига боришим маълум бўлди. Бунинг учун менга ишонч билдирган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Ўз навбатида мен ҳам ўз ўйиним билан ушбу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:03, 10.09.2014.
Ўқилди: 6200 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6568]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5369]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3605]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2710]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2330]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2300]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2278]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2214]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2147]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2061]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.