Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Денис Иванковнинг яна бир кашфиёти

Баҳо:
+ | -

“Насаф” профессионал футбол клубида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритаётган мутахассис Денис Иванковга қанчалик ташаккурлар изҳор этсак камлик қилади.

Бунга сабаб, “Насаф” клубига тегишли ёш дарвозабонларни мамлакатимиз миқиёсидаги ўйинчилар қаторига қўшиб келаётганидир. Бунга ёрқин мисол қилиб, Элдорбек Суюновни келтириш мумкин. У Денис Иванковнинг саъй-ҳаракатлари эвазига энди миллий терма жамоамизнинг тўлқонли аъзосига ва асосий дарвозабонига айланди.

Ушбу мутахасис бу муваффақиятлари билан чекланиб қолаётгани йўқ. У ҳамиша изланишда ва меҳнат қилишда давом этмоқда.

12 сентябрь куни Олий Лиганинг 19-тури доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси Бекободда маҳаллий “Металлург” жамоаси меҳмони бўлди. Маълумки, айни пайтда қаршиликлар асосий дарвозабони Элдорбек Суюнов терма жамоа билан бирга Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жанубий Кореяда бўлиб турибди. “Металлург” билан бўладиган баҳс “Насаф”нинг жуда муҳим ўйинларидан бири саналар эди. Қолаверса, рақиб донгдор жамоаларни ўз майдонида “жазолаш” бўйича устаси фаранг ҳисобланади. Ана шундай қийин ўйинда мураббийлар штаби Денис Иванковнинг тавсиясига кўра, дарвозани қўриқлаш, шу йилдан “Насаф” сафида фаолият юрита бошлаган, асли Тошкентда 1991 йил 4 январда таваллуд топган ёш дарвозабон Ўткир Юсуповга топширилди. Буни катта таваккал деб ҳам ҳисоблаш мумкин эди, аммо Денис Иванковнинг ўз шогирдларига бўлган ишончи туфайли шундай қилинди.

Ўткир Юсупов эса нафақат ўз устозини ишончини оқлади, балки стадионда йиғилган барчанинг олқишига сазовор бўлди. У бор маҳоратини ишга солиб, жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Учрашув статистикасига эътибор қаратсак, учрашув мобайнида у қўриқлаётган дарвозага 14 марта зарба йўлланган шулардан 9 таси аниқ зарбалардир. Ўткир барибир ўзи қўриқлаётган дарвозани дахлсизлигини сақлаб қолди.

Шунингдек, Ўткир Юсупов ҳақида мезбонлар мураббийи Рустам Мирсодиқов ҳам учрашув сўнгидаги матбуот анжуманида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

Демак, авваллари фақат легионер дарвозабонлар меҳнатидан фойдаланадиган клубнинг ўз имкони даражасида ҳам яхши дарвозабонларни тарбиялаб вояга етказишни исботлади. Албатта, бу муваффақиятга эришида дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковнинг катта меҳнати бор, буни тан оламиз ва эътироф этамиз. У кишига мухлислар номидан каттадан-катта ташаккурлар изҳор этамиз!

Умид қиламизки, Ўткир Юсупов келажакда нафақат “Насаф” жамоаси шарафини балки миллий терма жамоамиз шарафини ҳам нуфузли мусобақаларда ҳимоя қилиш бахтига муяссар бўлади. Бунинг учун у кўпроқ меҳнат қилиши, устозлари кўрсатмасини тўлиқ адо этиши ҳамда интилишдан тўхтамаслиги керак.

Сўзимиз охирида Ўткиржонга аввало соғлик-саломатлик ва дарвозабонлик фаолиятида каттадан-катта муваффақиятлар тилаймиз.

Ренат Эрназаров.

Суратда Ўткир Юсупов устози Денис Иванков билан.
Фото манбаси: www.fcnasaf.uz

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:57, 14.09.2014.
Ўқилди: 5351 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.