Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Аллегри «Сан-Сиро»дан 3 очко олиб кетди

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг дастлабки иккита туридан кейин пешқадам бўлиб турган "Милан" ва "Ювентус" жамоалари "Сан-Сиро"да тўқнаш келишди.

Бир неча йилдан бери Италияда яккаҳокимликни ўрнатган, яхши шаклланган жамоага эга бўлган "Ювентус", ушбу мавсум ўз таркибини деярли тўлиқ янгиланган "Милан"га қарши ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлди. Ўз жамоаси ва рақиб кучига аниқ баҳо берган Филиппо Инзаги ҳимоявий ўйин услубини танлади.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида тўпни назорат қилишга ва ҳужумга ўтишга ҳаракат қилган "россонери", иккинчи бўлимда ўз жарима майдончаси атрофига ўралиб олди. Мудофаани ёриб ўтиш қийиндек кўринган вазиятда "Юве"нинг сўнгги ўйинлардаги ҳалоскори Карлос Тевес бу сафар ҳам клуб жонига аро кирди. У Поль Погба билан "девор" ўйнади ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллади.

"Милан" эса бундай кучли рақиб дарвозасини ишғол қиладиган салоҳиятга эга эмасди. Массимилиано Аллегри "Сан-Сиро"дан 3 очко олиб кетди ва жадвалда яккапешқадам бўлиб олди.

Италия А серияси, 4-тур
Милан – Ювентус 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 71 Тевес.
"Милан": Аббьяти, Де Шильо, Сапата, Рами, Абате, Н. де Йонг, Мунтари, Хонда (Паццини, 83), Поли (Торрес, 76), Менез, аш-Шаъравий (Бонавентура, 67).
"Ювентус": Буффон, Кьеллини, Бонуччи, М. Касерес (Огбонна, 35), Лихтштайнер (Ромуло, 83), Маркизио, Асамоа, Перейра (Видаль, 76), Погба, Тевес, Льоренте.
Огоҳлантиришлар: Маркизио (42), Огбонна (63), Мунтари (84), Торрес (90), Асамоа (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:54, 21.09.2014.
Ўқилди: 6478 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.