Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рустам Мирсодиқов: "Таркибимизда йўқотишлар бор эди"

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Металлург” (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.

“Бугун жамоамга бироз тажриба етишмади. Бугун асосий таркибнинг 3-4 аъзоси Александр Ковалёв, Зоҳид Абдуллаев, Миртўра Акбаров жароҳат туфайли Шаҳзодбек Нурматов эса олимпия терма жамоамиз билан Осиё ўйинларига кетгани сабабли бугун жамоамизга ёрдам бера олишмади. Албатта уларнинг йўқлиги бугунги учрашувда ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Лекин барибир қачондир ёшларга ҳам имконият бериш керак эди. Ўйлайманки тажрибали футболчиларимиз йўқлиги билинди”, - деб гап бошлади Рустам Тўхтамуродович.

- Бунгача “Нефтчи”га келиб қанча ўйнаган бўлсак, жамоанинг ўз ўйин услуби бўларди. Жамоада қандайдир руҳият бор эди. Лекин бугун бу нарса кўринмади. Бугун бизда ҳам йўқотишлар бўлгани учун ўзимизнинг ўйинимизда ҳам бу нарса билинди. Футболда 2-3 та етакчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир кўрасатади. Агарда юқорида айтиб ўтилган ўйинчилар бўлганида бугун ҳаммаси бошқача кечарди.

- Мағлубиятдан кейин хатони ўзимдан қидираман. Қаердадир хатога йўл қойилган ёки таркиб танлаш борасида хато қилган бўлишим мумкин.

- “Металлург” янги жамоа эмас. Шунинг учун кетма-кет мағлубиятлардан кейин йигитларни тайёрлаш қийин кечяпти деб айта олмайман. Деярли бир хил таркиб билан ўйнаяпмиз. Шу боис ўйлайманки кейинги учрашувга болларни тайёрлаш қийин кечмайди – дейди Мирсодиқов.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:20, 21.09.2014.
Ўқилди: 3380 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик