Кириш Регистрация

Ла лига. «Барселона» ҳам йирик ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клуб Испания чемпионатининг 4-турида ҳам ғалаба қозонди ва жадвалда пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.

"Леванте" ўз майдонида ўйнаганига қарамай, каталонияликларнинг босимига ярим соатдан сал ортиқроқ дош бера олди холос. Мессининг узатмасидан кейин Неймар дарвозабонни алдаб ўтиб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан мезбонлар ҳимоячиси Винтра дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаётган Мессини чалиб йиқитгани учун майдондан четлатилди. Лео эса белгиланган пенальтини голга айлантира олмади (зарба ноаниқ бўлди). Шундай бўлса-да, четлатиш ўз таъсирини ўйинга кўрсатмай қолмади.

Бўлим сўнгида Ракитич, иккинчи бўлимда эса Сандро Рамирес, Педдро ва Мессининг голлари туфайли ҳисоб 5:0га етди.

"Барселона" ўз очколарини 12тага етказиш билан бирга, ҳамон ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Жамоа томонидан рақиб дарвозасига киритилган голлар сони 11тага етди.

Ла лига, 4-тур
Леванте – Барселона 0:5 (0:2)
Голлар: 0:1 – 34 Неймар, 0:2 – 44 Ракитич, 0:3 – 57 С.Рамирес, 0:4 – 64 Педро, 0:5 – 77 Месси.
Леванте – Хесус, Винтра, Тоньо, Родас, П.Лопес, Камараса, Симао, Диоп (Сиссоко, 61), Моралес (Иваншиц, 58), В.Касадесус, Барраль (Р.Гарсия, 72).
Барселона – Браво, Дани Алвес, Матье, Альба, Педро, Бускетс (Хави, 62), Иньеста (С.Роберто, 71), Маскерано, Ракитич, Неймар (С.Рамирес, 51), Месси.
Огоҳлантиришлар: Маскерано (36), Моралес (39), Бускетс (43).
Четлатиш: Винтра (41).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:59, 22.09.2014.
Ўқилди: 6600 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.