Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Роналдунинг «покери» «Реал»га йирик ғалабани тақдим этди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" бугун бошланган Испания чемпионатининг 5-турида "Эльче" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоа етакчиси Криштиану Роналду эса бу баҳсда "покер"га эришди.

"Эльче"га қарши ўйинни мадридликлар хотиржам бошлашди. Боиси, ғалаба учун олдинда 90 дақиқа борлигини жамоа яхши биларди. Боз устига, кейинги ўйинлар учун жамоа куч сақлаши лозим.

Аммо учрашув бош ҳаками "Реал" дарвозасига пенальти белгилаб, хотиржамликни бузиб қўйди. Бу пенальтига Роналду сабабчи бўлган бўлса-да, уни айблаш қийин. У жарима майдончаси ичида ўзига келган тўпни тиззаси билан қайта ишлаб, узоқлаштирмоқчи бўлганида, меҳмон футболчиси тўпга оёғини чўзиб келиб қолди. Криштианунинг оёғи эса унга тегиб кетди. Альбакар кучли зарба билан Кейлор дарвозасини ишғол қилди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб Гарет Бэйл бош билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Ундан кейин эса мухлислар фақат Роналдунинг голларини томоша қилишди. Тўғри, уларнинг иккитаси пенальтидан сўнг киритилди. Қолган иккита голлардан бирини бош билан рақиб дарвозасига жойлаган бўлса, яна бир голга дарвозабон билан яккама-якка вазиятда урди.

Криштиану Ла лигадаги ўз голлари сонини 9тага етказди ва таъқибчиларидан анча ўзиб кетди. "Реал"нинг очколари ҳам 9тага етди.

Испания Ла лигаси, 5-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "ЭЛЬЧЕ" - 5:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 0:1 – 15, пенальти Альбакар, 1:1 – 20 Бэйл, 2:1 – 28, пенальти Роналду, 3:1 – 32 Роналду, 4:1 – 80, пенальти Роналду, 5:1 – 90 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Рамос (Начо, 82), Карвахаль (Арбелоа, 65), Варан, Марсело, Иско, Хамес (Х. Эрнандес, 78), Бэйл, Ильярраменди, Кроос, Роналду.
Эльче – Ману Эррера, Пелегрин, Ломбан, Альбакар, Сисма, В. Родригес, П.Москера, Адриан (Пашалич, 67), Гарри Родригес (Эррера, 78), Коро (Фажр, 61), Жонатас.
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (4), Марсело (16), Альбакар (58).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:59, 24.09.2014.
Ўқилди: 7286 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.