Осиё Ўйинларидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича финал баҳслари давом этмоқда.
Байдаркада аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган яккалик баҳсларда ўзбекистонлик Мария Горн финишга олтинчи бўлиб етиб келди. У пешқадамдан 9 сония ортда қолди.
Ушбу баҳсда хитойлик Ю Жоу олтин, қозоғистонлик Наталья Сергеева кумуш, кореялик Сун Чжа Ли бронза медалларини қўлга киритишди.