Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Миш-миш - эмасмиш! Мураббий ҳакамнинг пул олганлигини исботлади, аммо...

Баҳо:
+ | -

Бу воқеа 2008 йил Олий лиганинг дастлабки турларининг бирида бўлиб ўтган. 

Мусобақанинг ўртаҳол жамоаси ўз майдонида етакчиликка даъвогар клубни қабул қилади. Учрашув қизиқарли кечиши олдиндан маълум эди. Сабаби, мезбонлар ўртаҳол клуб бўлишига қарамасдан ўзига хос шов-шув кўтаришаётганди. Ҳар қандай рақибига жиддий қаршилик кўрсатаётганди, ҳатто сафарги беллашувларда ҳам. Ўз майдонидаги баҳс ҳақида умуман гапирмаса ҳам бўлаверади. Хуллас, биринчи бўлимдан кейин меҳмонлар 0:2 ҳисобида олдинга чиқиб олишади. Мезбонлар устози ҳакамларнинг ҳаракатидан норози бўлади. Боиси, рефери кўплаб хатоларга йўл қўйганди, ҳатто битта гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилганди. Танаффусдан сўнг майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқади. Буни кутмаган ҳакамлар бригадаси яна “ишга” киришади ва меҳмонлар 2:4 ҳисобида ғалаба қозонади. Ўйин шу ҳисобда якунланади.

Мезбон жамоа раҳбари бош мураббийдан ҳакамлар устидан шикоят хати ёзишни сўрайди. Чунки шу куни ҳамма асабийлашган, мухлислар деярли ярим тунгача стадионни тарк этишни истамаганди. Мураббий меҳмон клуб ҳакамларни рози қилганлигини тахмин қилиб, шикоят хати ёзишни рад қилади, аксинча, бошқача йўл тутади. Аниқроғи, ўзи таниган машина ҳайдовчисига ҳакамлар бригадасини уйига етказиб қўйишни ва барча гап-сўзларини телефон диктафонига ёзиб олишни сўрайди. Аҳамиятлиси, ҳакамлар йўлдаёқ қовун тушуришади ва меҳмон жамоа раҳбарлари билан учрашиб ўзларига ажратилган ҳақни олишади. Эртаси куниёқ ҳайдовчи ҳакамлар бригадасининг ёзилган гап-сўзлари-ю, видеоларини мураббийга олиб келади. Мураббий уни клуб раҳбарига беришни сўрайди. Раҳбар гап нимадалигини билиб, мураббий билан ярашиб олади. Мураббийнинг ўзи эса, ушбу ёзувларни ЎФФга топширади. Ваҳоланки, мураббий ёки клуб қасд қилса ҳакамлар устидан жиноий иш ҳам очиш мумкин эди. 

Ҳаммасини ўрганиб чиққан ЎФФ ҳакамлар бригадасини 3 йилга ҳакамликдан четлатади. Аммо ҳакамлар бир ярим йилдаёқ ўз ишларини давом эттиришни бошлашади. Айни вақтда бу ҳакам фаолиятини якунлаган. Аниғи шуки, биз бу ҳакамларни биламиз, танимиз, ҳурмат қиламиз. Аммо улар шундай ишлар билан шуғулланишган. 

Хуллас, шунақа гаплар! Буларнинг барчасини хоҳласангиз миш-миш сифатида қабул қилинг, аммо ҳар қандай миш-мишнинг тагида кичкина бўлса-да, ҳақиқат ётади. Шунинг учун айтамиз, миш-миш – эмасмиш!

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 12:11, 04.10.2014.
Ўқилди: 14940 марта.
Фикрлар: 71 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.