Италия чемпионатининг жорий йилдаги пешқадамлари — "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.
Икки етакчи ўртасидаги ўйин анча шиддатли ўтди. Баъзи вазиятларда ҳакамлар ўйин шиддатига мос тушишмади. Масалан, биринчи бўлимда "Рома" футболчиси жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти берди. Тевес ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан римликлар етакчиси Тотти ҳам пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида Итербе меҳмонларни ҳисобга олиб чиқди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Жервиньо бирга-бир вазиятда туринликлар дарвозасини ишғол қилганида, ўйин тақдири ҳал бўларди. Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам яна "Рома" даврозасига пенальти белгилади ва Тевес ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда томонлар бир мартадан қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўйин якунига яқинлашган сари мезбонлар босимни ошириб боришди ва ғалаба тўпини киритишди. Бонуччи жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани ишғол қилди. Ўйин сўнгида эса томонлардан бир нафардан футболчилар майдондан четлатилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Ювентус" ўз очколарини 18тага етказди. "Рома" эса 15 очко билан қолди.
Италия А серияси, 6-тур
Ювентус – Рома 3:2 (2:2)
Голлар: 1:0 – 27, пенальти Тевес, 1:1 – 32, пенальти Тотти, 1:2 – 44 Итурбе, 2:2 – 45, пенальти Тевес, 3:2 – 86 Бонуччи.
"Ювентус": Буффон, Кьеллини, Бонуччи, М. Касерес (Огбонна, 46), Лихтштайнер, Погба, Асамоа, Маркизио, Пирло (Видаль, 79), Льоренте (Мората, 59), Тевес.
"Рома": Скорупски, Майкон, Манолас, Холебас, Янга-Мбива, Итурбе (Флоренци, 66), С.Кейта, Пьянич (Паредес, 85), Наингголан, Жервиньо, Тотти (Дестро, 75).
Огоҳлантиришлар: Майкон (26), Кьеллини (30), Лихтштайнер (31), Тотти (32), Бонуччи (32), Жервиньо (40).
Четлатишлар: Мората (88), Манолас (89).