Италиялик мураббий Роберто Манчини ҳамкасби Роберто Ди Маттеонинг "Шальке-04"ни бошқаришга розилик билдирганини тўғри қабул қилинган қарор деб атади.
"Ди Маттео — яхши мутахассис. Мен уни футболчилик давридан биламан. Англияда эса мураббий сифатида бир-биримизга рақиблик ҳам қилдик. Унинг маҳоратига шубхам йўқ.
Ди Маттеонинг "Шальке-04"ни бошқаришга розилик билдирганини ақлли қарор, деб ҳисоблайман. Сабаби Гельзенкирхенда яхши жамоа шаклланган. Қолаверса, бундеслигада мураббий сифатида янада ўсишга эришиш мумкин", - деди Манчини.