Кириш Регистрация

Ирқчиликда айбланган Италия футболи раҳбари ярим йилга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси президенти Карло Тавеккио ирқчилик кайфиятидаги фикрлари сабаб олти ойга футболдан четлатилди, дея хабар бермоқда УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил августида Италия футбол федерацияси раҳбари этиб сайланган 71 ёшли Карло Тавеккио Италия чемпионатида тўп сураётган африкалик футболчилар шаънига номаъқул фикрлар билдирган эди.

«Инглизлар ўз чемпионатларида ўйнаш истагини билдирган футболчини яхшилаб ўрганиб чиқишади. Англияда ишли бўлиши учун футболчи яхши таржимаи ҳол ва тавсифномага эга бўлиши керак. Бизнинг чемпионатимизга эса кечагина банан еб ўтирган қандайдир қария Опти Поба келади-да, бирданига «Лацио»нинг асосий ўйинчисига айланиб қолади», – деганди Тавеккио.

Кейинроқ у ўзининг бу фикрлари учун узр сўраган, шунингдек, буни фикрни муваффақиятсиз баён қилиш сифатида таърифлаган эди.

«Банан» сўзини ишлатганимни эслай олмаяпман. Мен Африка мамлакатлари ёки бошқа давлатлардан келаётган футболчилар Англияга кўчиб ўтишда у ерда ишлаш учун рухсатнома олишлари кераклигини назарда тутгандим. Агар менинг сўзларим кимгадир оғир ботган бўлса, узр сўрайман», – деганди кейинроқ Тавеккио.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 22:22, 07.10.2014.
Ўқилди: 2804 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.