Кириш Регистрация

«Реал»нинг навбатдаги йирик ғалабаси

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионатининг 8-турида "Леванте" устидан йирик ғалабани қўлга киритди — 5:0.

Криштиану Роналду дублга эришиб, Ла лигада голлари сонини 15тага етказиб олди. Шунингдек, Чичарито, Хамес Родригес ва Иско ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" вақтинчалик бўлса-да "Валенсия" ва "Севилья"дан ўтиб кетиб, очколар бўйича "Барселона"га тенглашиб олди.

Испания Ла лигаси, 8-тур
Леванте – Реал Мадрид 0:5 (0:2)
Голлар: 0:1 – 13, пенальти Роналду, 0:2 – 38 Х. Эрнандес, 0:3 – 61 Роналду, 0:4 – 66 Хамес, 0:5 – 82 Иско.
Леванте – Мариньо, П.Лопес, Иван Лопес, Родас, Хуанфран, Р.Гарсия (Шуметра, 75), Диоп, Моралес, Камараса, Гавилан (В.Перес, 46), В.Касадесус (Барраль, 67).
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Начо, Пепе, Марсело (Арбелоа, 73), Иско, Хамес, Кроос (Ильярраменди, 68), Модрич (Медран, 79), Х. Эрнандес, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Хуанфран (12), Камараса (24), Гавилан (28), П.Лопес (45).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:48, 18.10.2014.
Ўқилди: 6429 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.