Италия чемпионатининг 7-турида "Ювентус" "Сассуоло" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб бу мавсумдаги дастлабки очколарини йўқотди.
Ҳисобни майдон эгалари очдилар. Симоне Дзадза 13-дафиқада Буффон дарвозасини ишғол қилди. Ҳисобни тенглаштириш учун "Юве"га 6 дақиқа кифоя қилди. Поль Погба 19-дақиқада гол муаалифи бўлди.
"Ювентус" янги мавсумнинг ўтказилган 6 та турда кетма-кет ғалаба қозониб келаётган эди. ""Кекса синьора"нинг бу мавсумдаги ягона мағлубияти чемпионлар лигасида "Атлетико"га қарши учрашувда қайд этилган эди.
Италия чемпионати
7-тур
"Сассуоло" – "Ювентус" – 1:1 (1:1)
Голлар: Дзадза, 13 (1:0). Погба, 19 (1:1).
"Сассуоло": Консильи, Терранова, Каннаваро (Антей, 10), Ачерби, Врсалько, Миссироли (Таидер, 79), Маньянелли, Лонги, Берарди, Дзадза, Сансоне (Бьондини, 70).
"Ювентус": Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Огбонна, Лихтштайнер, Пирло (Жовинко, 84), Перейра, Погба, Эвра (Маркизио, 60), Льоренте (Коман, 65), Тевес.
Огоҳлантириш: Дзадза, 38. Погба, 50. Ачерби, 87. Бонуччи, 90+3.
Четлатиш: Падоин, 90+6.