«Барселона» дарвозабони Клаудио Браво ўзининг 8та ўйиндан иборат гол ўтказиб юбормаслик серияси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Нечта ўйиндан бери гол ўтказиб юбормаётганимни билмадим, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам бу бутун жамоанинг хизмати ҳисобланади. Ҳужумчиларимиз ҳимоя қайтишаётганини кўрганимда, уларга нисбатан миннатдорчилик ҳисси уйғонади.
Рақибларимиз дарвозамизга кўп ҳужум ташкил қилишмайди, аммо уларнинг ҳужумлари ҳамиша хавфли бўлмоқда. Мен ҳеч қачон диққатни йўқотмаслигим, марказий ҳимоячилар билан кўп мулоқотда бўлишим лозим», – дейди Браво.