Кириш Регистрация

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, Россия Премьер-Лигаси 10-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «Зенит» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган учрашувда Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Москванинг Локомотив клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз майдонида темирйўлчилар сафида Терек клубига қарши майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўйин эса, Локомотивнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

УКРАИНА
18 октябрь куни Украина Премьер-Лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов мазкур турда ўз уйида Харковьнинг «Металлист» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди.«Ворскла» йирик - 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда эса ҳисоб очилмаган - 0:0.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
18 октябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 32-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда сафарда«Сувон» клубига қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида рақиб дарвозасига гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ўйинда тўлиқ, 90 дақиқа тўп сурган Жепаров мазкур голни ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритган. Учрашув эса 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган.

ХИТОЙ
Хитойнинг «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Анзур Исмоилов, Хитой Суперлигаси навбатдаги турида асосий таркибда майдонга тушди. Сафарда, Лиаонинг клубига қарши учрашувда Исмоиолов тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Ўйин Лиаонинг клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

БАА
18 октябрь куни БАА Про-Лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Бани Яс» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 11:58, 20.10.2014.
Ўқилди: 3620 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.