Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпуль"га қарши ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган учрашувга 20 нафар футболчи билан йўл олди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Гарет Бэйл ва ҳимоячилар Серхио Рамос ҳамда Фабио Коэнтрауларни "Ливерпуль" билан ўйинга олиб кетмаган. Учала футболчи ҳам кичик жароҳатлари сабаб Мадридда қолишган. Маълумотларга кўра, ушбу уч нафар футболчи 25 октябрь куни бўлиб ўтадиган "Классико"гача тузалиб сафга қайтишга ҳаракат қилишади.
"Ливерпуль" билан ўйинга эса Реал жами 20 нафар футболчи билан йўл олган:
Дарвозабонлар: Касильяс, Кейлор Навас, Пачеко
Ҳимоячилар: Варан, Пепе, Марсело, Арбелоа, Карвахаль, Начо
Ярим ҳимоячилар: Хедира, Кроос, Хамес Родригес, Модрич, Ильяраменди, Иско, Медран, Льоренте
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Бензема, Эрнандес.