Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Робин ван Перси: «МЮ» «Челси»ни қувиб ета олади»

Баҳо:
+ | -

Ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида "Челси" дарвозасини ишғол қилиб, "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан қутқариб қолган Робин ван Перси, учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Аралаш ҳиссиёт — биз бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин бошида гол уриш учун 2та имкониятга эга бўлдим. Мен ҳар доим ижобий фикрлайман. Ҳамиша кейинги имкониятни қидираман, бахтимизга, менга бундай имкониятни беришди. Ғалаба қозониб, "Челси" билан орадаги фарқни 3 очкога қисқартиришимиз мумкин эди, якунда дуранг билан чекландик.

Ҳар кунлик машғулотлардан кейин ишларимиз яхшиланиб бормоқда. Биз тўп билан яхши ишлаяпмиз ва сифатли ўйнамоқдамиз. Лекин бундай футболни узоқ вақт давомида ўйнаш лозим. Энди эса бундай руҳда 90 дақиқа давомида ўйнашга ҳаракат қилишимиз лозим.

«Манчестер Юнайтед» «Челси»ни қувиб ета олади, албатта. Олдинда ҳам узун йўл турибди. Ҳали чемпионатнинг ўртасига ҳам келмадик», – дейди ван Перси.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:50, 27.10.2014.
Ўқилди: 4196 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.