Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Кей-лига 3-давра якунлари: Жепаров «Сеонгнам»да энг яхши тўпурар, энг яхши ассистент, энг яхши ҳужумчи!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея кей-лигасида учинчи даврага ҳам якун ясалди. Энди чемпионатда дастлабки олти ўринни эгаллаган жамоа чемпионлик учун ўзаро курашишса, пастки олтиталик эса лигани тарк этадиган омадсизларни аниқлаб беришади.

Кеча кей-лиганинг статистик маълумотлари эълон қилинди. Биз учун эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп сурадиган «Сеонгнам» клуби кўрсаткичлари ҳисобланади. Сеонгнамликлар учинчи даврани 10-ўринда якунлашди ва уларни ҳозирдан лигада ўз ўринларини сақлаб қолишди деб айта олмаймиз. Чунки сўнгги ўриндаги «Сангжу Сангму» билан орадаги фарқ атиги 2 очкони ташкил этмоқда. Демак, асосий жанглар ҳали олдинда. Клуб 33 ўйинда 7 ғалаба, 10 дуранг ва 16 мағлубият, тўплар нисбати эса 27-36ни қайд этди. Қизиғи шундаки, чемпионат бошларида таркибдан четлатилиб, паст назар билан қаралган ҳамюртимиз Сервер Жепаров ва Ким Тэ Хван 5 тадан гол билан клубнинг ушбу мавсумдаги тўпурарлари бўлиб туришибди. Шунингдек, ушбу икки футболчи клубнинг энг яхши ассистентлари ҳам ҳисобланишади: иккиси бу мавсумда 3 тадан голга ҳаммуаллифлик қилишган. Шунингдек, яна бир статистикада Жепаров ва Ким Тэ Хванлар клубнинг энг яхшилари деб топилган: мавсум давомида иккала футболчи ҳам 8 мартадан рақиб дарвозаси сари голга тортадиган зарбалар беришган. «Сеонгнам» бу мавсумда энг кўп мураббий алмаштирган клуб бўлди: мавсум давомида 2 нафар бош мураббий ва 2 нафар бош мураббий вазифасини бажарувчиларни алмаштирди. Ҳозир жамоа бошқарувида турган Ким Ҳак Бом Кореяда машҳур мураббий бўлса ҳам, натижалар яхшиланиши учун вақт талаб этиши аниқ.

Ҳозирча клубнинг бу йилги энг яхши натижаси Корея Футбол Ассоциацияси Кубоги финалига чиққанлиги бўлиб турибди. Финалдан олдин эса жамоа кей-лига учинчи даврасида 3та ўйин ўтказиши керак бўлади. Агар жамоа бу йил лигада қолиш вазифасини уддалай олмаса, Кубок финалидаги ғалаба қозонишган тақдирда ҳам татимаса керак. 

 №

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

+/-

О

1

Чонбук Моторс

33

20

8

5

53-20

+33

68

2

Сувон

33

16

10

7

45-33

+12

58

3

Поханг Стилерс

33

16

7

10

46-33

+13

55

4

Сеул

33

13

11

9

37-24

+13

50

5

Жежу Юнайтед

33

13

11

9

36-30

+6

50

6

Улсан Ҳёнде

33

13

8

12

39-34

+5

47

7

Чоннам Драгонс

33

13

6

14

42-47

-5

45

8

Инчон Юнайтед

33

8

13

12

31-42

-11

37

9

Бусан

33

7

12

14

31-45

-14

33

10

Сеонгнам

33

7

10

16

27-36

-9

31

11

Кёнгнам

33

6

13

14

24-45

-21

31

12

Сангжу Сангму

33

6

11

16

31-53

-22

29

Отабeк Йўлдош

Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:39, 29.10.2014.
Ўқилди: 6837 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.