Испания лигаси президенти Хавьер Тебас примеранинг 2013/14 мавсуми энг яхши ўйинчисини аниқлаш жараёни ҳақида гапириб ўтди.
"Жамоа сардорлари кимга овоз берганлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилмайман. Футболчиларга бу ёқмайди.
Бошқа форматда эса "бу футболчи менинг термадаги жамоадошим, бу менинг дўстим" дейиш орқали таниш-билишчилик бўлиб кетган бўлар эди.
Яширин овозда одамлар ўзларини эркинроқ ҳис қиладилар. Агар овозлар ошкора берилганда Роналду бунча мукофотни қўлга кирита олмас эди", - дейди дейди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, Роналду примеранинг ўтган мавсумининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши футболчиси ва энг чиройли гол муаллифи совринларини қўлга киритган эди.