Россия Премьер-лигасининг 12-тури доирасида бўлиб ўтган Москва дербисида "Локомотив" иродали ғалабани қўлга киритди. Темирйўлчилар "Динамо" билан ўйинда 2та тўп фарқи билан ортда бораётиб, якунда иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида "динамо"чи Алексей Ионов ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб белгиланган пенальтини Буссуфа голга айлантира олмади — "Динамо" посбони тўпни қайтарди. Иккинчи бўлим бошида Жужак меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шундан сўнг "Локо" ўйин суръатини кескин ўзгартира олди. Даме Н`Дойе ва Александр Самедов 3 дақиқа оралиғида рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштиришди. Орадан кўп ўтмасдан Алан Касаев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида Роман Павлюченко баҳсдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 4:2.
Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" ўз очколарини 19тага етказиб, 6-ўринга кўтарилиб олди.
Виталий Денисов ўйинн бошланғич таркибда бошлади ва 82-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида унинг ўрнига Шишкин туширилди.
Россия Премьер-лигаси, 12-тур
Локомотив – Динамо 4:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 37 Ионов, 0:2 – 50 Джуджак, 1:2 – 58 Н`Дойе, 2:2 – 60 Самедов, 3:2 – 66 Касаев, 4:2 – 85 Павлюченко.
"Локомотив": Абаев, Дюрица, Михалик, Денисов (Шишкин, 82), Пейчинович, Янбаев, Буссуфа, Самедов, Фернандеш, Касаев (Майкон, 77), Н`Дойе (Павлюченко, 75).
"Динамо": Габулов, Бюттнер, Самба, Губочан, Дуглас, Юсупов (Кураньи, 82), Виталий Денисов, Ионов (Жирков, 74), Жужак (Венкер, 61), Вальбуэна, Кокорин.
Огоҳлантиришлар: Михалик (12), Дуглас (15), Денисов (43), Кокорин (45), Н`Дойе (54).