“Ливерпуль” ҳужумчиси Даниэль Старриж жароҳати туфайли айни пайтда жамоасига ёрдам бера олмаяпти. У ноябр ойининг сўнгги кунларида тўлиқ сафга қайтиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Жароҳатидан тез қутулишни истаётган Старриж яқинда ОАВ ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқотида шундай деди:
- Тезроқ сафга қайтиш истагида ёнмоқдаман. Жароҳатим жиддий эканлигини тушуниб турибман, шундай бўлса-да тезроқ майдонга қайтишни хоҳлайман. Айни пайтда тикланиш жараёни ҳар қачонгидан ҳам тез амалга ошмоқда. Бу эса мени хурсанд қилмоқда, - дейди Старриж.