«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан (0:1) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен йигитларга уларнинг меҳнати ва иродаси жуда зўр бўлганини айтдим. Бундай пайтда юксак фахр туйғусини ҳис қилишимиз керак, аммо биз бугун очкони қўлга киритмадик, спортда эса голлар инобатга олинади.
«МЮ» камчилик бўлиб ўйнаганига қарамай, муваффақиятга жуда яқин эди. Жамоам биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда кўпроқ вазият яратди. Биз гол уришга яқин келдик, аммо бу камлик қилди. Яна ҳам кучли бўлишимиз керак.
Смоллинг "сариқ" олган биринчи вазиятни мен кўрмадим, майли, ҳакам унга сариқ карточка берди. Сариқ карточкаси борлигини билган ўйинчи иккинчи вазиятда Смоллинг қилган ишни қилмайди. Мен футболчиларга кўп нарсаларни гапираман, аммо улар ҳамиша ҳам кўрсатмаларимга амал қилишмайди. Ҳиссиётларнинг ҳам ўз ўрни бор. Баъзан ўзингни назорат қила олмай қоласан, бу тўғри эмас.
Рохонинг елкаси чиқиб кетди. Бундай вазиятларда соғайиш учун қанча вақт керак бўлишини бирданига айтиш қийин. Эртагача кутишимизга тўғри келади, аммо Маркос «Кристал Пэлас» билан ўйинда майдонга тушмайди. Жамоада жароҳатланганлар бор, аммо сафимизда майдонга тушиши мумкин бўлган яхши савиядаги 11 нафар футболчи бор. Мен бундан нолимаяпман, аммо баъзида энг яхши таркибни майдонга тушириш қийин. Ушбу вазиятдан чиқиб кетамиз, деган умиддаман», – дейди Ван Гал.
«Манчестер Юнайтед» бугунги мағлубият билан қўшиб ҳисоблаганда «Манчестер Сити»га кетма-кет тўртинчи маротаба ютқазди.