"Барселона" клуби спорт директори Андони Субисаретта клуб раҳбарияти бош мураббий Луис Энрикега ишонишда давом этишини таъкидлади.
"Биз Луис Энрикенинг қобилиятига ишонамиз. У бош мураббий сифатида клубда ишлашда давом этади", - дейди Субисаретта.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Испания Ла-Лигасида кетма-кет икки турда мағлубиятга учрашди ва чемпионат пешқадамлигини бой беришди.