"Барселона" футболчиларининг аксарияти жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг ғояларига ишончсизлик билан қараш бошлашди, дея хабар бермоқда AS.
Уларнинг фикрича, мураббий ўз жамоасини Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўтадиган ўйинга (1:3) энг яхши формада тайёрлай олмаган. Бир гуруҳ футболчилар "қаймоқранглилар" билан ўйин учун аниқ режани билмаган ҳолда майдонга тушганларидан шикоят қилишмоқда. Бундан ташқари, улар Луис Энрике ўзларидан айнан қандай футбол кўрсатишни талаб қилаётганини тушунишмаяпти.
Нашрнинг ўз манбаларига таяниб берган маълумотига кўра, жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири мураббийнинг ишдан ташқарида бирорта ҳам ўйинчи билан мулоқотда бўлмаётганини айтган. "Реал" билан ўйиндан сўнг марказий ҳимоячи Жероме Матье нима сабабдан қанотда ўйнаганидан норозилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 10-турда "Сельта"га ҳам имкониятни бой бериб, 22 очко билан тўртинчи ўринга тушиб қолди.