Кириш Регистрация

Сабалета: «Аввал «Юнайтед» Манчестернинг бош жамоаси эди, ҳозир вазият бошқача»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Пабло Сабалета «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндаги ғалабадан (1:0) кейин шаҳарнинг бош жамоаси ҳақидаги фикрларини баён қилди. Аргентиналик футболчи, шунингдек, ЦСКАга қарши ЕЧЛ 4-тур ўйини борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жамоамиз раҳбарияти ва "Сити" футболчилари клубни нафақат шаҳар миқёсида, балки Премьер-лига ва Европа миқёсида катта жамоага айлантириш учун ҳаракат қилишмоқда. Балки аввалги йилларда "Юнайтед" шаҳарнинг бош жамоаси бўлгандир, ҳозир вазият бироз ўзгарган.

Чоршанба куни бизни навбатдаги муҳим ўйин кутиб турибди. ЦСКАга қарши биринчи ўйинда бизга омад кулиб боқмади. Биз 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, 2:2 ўйнадик. Энди бизга ғалаба жуда зарур, акс ҳолда гуруҳдан чиқишимиз қийин бўлади. Ғалаба бизга жадвалда ўз ўрнимизни эгаллашга ёрдам беради. Аввалгидан кўра яхшироқ ўйнай олишимиз мумкинлигини исботламоқчимиз», — дейди Сабалета.

Манба: www.futbik24.com
Киритилди: 15:54, 04.11.2014.
Ўқилди: 3680 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.