Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида 9 ойлик ҳисобот йиғилишлари ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир соҳада бўлгани каби спортда ҳам ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинади.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида қарийиб бир ҳафта давомида Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин эгаллаган спорт турлари бўйича Республика федерацияларининг раҳбарлари, терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида 2014 йилнинг ўтган 9 ойи давомида терма жамоаларимизнинг халқаро майдонлардаги иштироклари ҳамда спортнинг ушбу турини мамлакатимизда янада оммавийлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усманов раислигида бўлиб ўтган йиғилишларда дастлаб федерациялар раҳбарлари ва бош мураббийларнинг ҳисоботлари ҳамда истиқболдаги режалари тингланди.

Таъкидландики, ўтган тўққиз ой давомида Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, қатор спорт турлари бўйича федерацияларнинг моддий-техник базаларини янада мустахкамлаш мақсадида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилди. Шу билан бирга спортнинг бир неча турлари бўйича мураббий ва ҳакамлар учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди.

Бундан ташқари эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати, шунингдек, қатор спорт турлари бўйича қитъа чемпионатлари ва нуфузли халқаро турнирлар юқори савияда ташкил этилди.

Ўтган 9 ой давомида олимпия спорт турлари бўйича 272 та Республика миқёсидаги мусобақалар ва 27 маротаба ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилган. Бундан ташқари 177 та халқаро мусобақаларда ҳамда 44 бор ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинларида жами 1598 нафар (шундан 506 нафари хотин-қизлар) спортчи иштирок этиб, 186 та олтин, 200 та кумуш ва 239 та бронза, жами 625 та медал қўлга киритилган.

Йиғилишда асосий эътибор Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокларига қаратилди.

Маълумки, бу галги Осиё ўйинларида эркин ва юнон-рум кураши (3 та олтин – 1 та кумуш – 3 та бронза), енгил атлетика (2-2-3), байдарка ва каноэда эшкак эшиш (2-1-2), бадиий ва спорт гимнастикаси (1-3-1), таэквондо (WTF) (1-3-0) каби спорт турлари бўйича терма жамоамиз аъзолари ўз олдиларига қўйган мақсадга эришдилар. Бокс (0-2-2), дзюдо (0-1-4), каратэ (0-1-2), оғир атлетика (0-0-3), теннис (0-0-1) каби спорт турларида вакилларимиз қўлга киритилган медаллар сонига кўра ўз олдиларига қўйган режани бажаришди. Аммо афсуски, барча спорт турлари каби етарли шароитларга эга бўлишига қарамай сузиш, ўқ отиш, қиличбозлик, аёллар кураши, футбол, велоспорт турлари бўйича терма жамоаларимиз ўз имкониятларидан паст даражада иштирок этдилар.

Йиғилишда, жорий йилнинг ўтган даври давомида халқаро спорт майдонларида ўтказилган мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кўплаб совринли ўринларни қўлга киритган, шунингдек, спортнинг оммавийлик даражасини юксалтиришга астойдил харакат қилаётган федерациялар раҳбарлари ва терма жамоалар бош мураббийларига яна бир бора миннатдорчилик билдирилди. Аксинча, белгиланган режани бажара олмаган мутахассисларга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказиладиган мусобақаларга терма жамоаларимизни муносиб тайёрлаш борасида ҳам вазифалар белгилаб олинди. Ушбу лицензион мусобақаларга терма жамоаларни муносиб тайёрлаш учун хориждан маслаҳатчи мураббийлар таклиф этиш зарурати бўлса, унинг молиявий томонлари ҳам ижобий ҳал этилиши таъкидлаб ўтилди. Хориждан таклиф қилинадиган маслаҳатли мураббий масаласи юзасидан федерациялар раҳбариятига декабрь ойида ўтказиладиган йиллик ҳисобот йиғилишига қадар аниқ таклифлар берилиши лозимлиги таъкидланди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:35, 04.11.2014.
Ўқилди: 5279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.