"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан ўзининг собиқ ёрдамчиси Клод Макелеленинг яна жамоага қайтиши мумкинлигини таъкидлади.
"Ўйлашимча, ҳозир Клодга осон бўлаётгани йўқ. У жамоамизга қайтиши мумкинми? Албатта. Бу ҳақда унинг ўзи билан яқин орада гаплашиб оламан. Аммо, бу ҳақда ҳозир аниқ маълумот бера олмайман", - дейди Блан.
Эслатиб ўтамиз, Клод Макелеле бир қатор қониқарсиз натижалардан сўнг яқинда "Бастия" клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.