Кириш Регистрация

"Реал Сосьедад" Дэвид Мойес билан қизиқаётганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

"Реал Сосьедад" президенти Хоакин Аперрибай айни пайтда жамоа раҳбарияти бош мураббий лавозимига тўрт нафар номзодни ўрганиб чиқаётгани ҳақида маълумот берди. Уларнинг орасида "Эвертон" ҳамда "МЮ" клубларининг собиқ устози Дэвид Мойес ва аввалроқ "Бетис"ни бошқарган Пепе Мель ҳам бор.

"Пепе Мел ва Дэвид Мойес билан музокаралар ўтказаётганимиз рост, аммо улар ҳаммаси эмас. Биз ўз рўйхатимиздаги бошқа номзодлар билан ҳам алоқага чиқяпмиз", - деди Аперрибай.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хагоба Аррасате тез орада қониқарсиз натижалари сабаб истеъфога чиқади. Клуб 10 турдан сўнг Примеранинг сўнгги поғонасини 6 очко билан эгаллаб турибди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:39, 05.11.2014.
Ўқилди: 2189 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.