"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан чемпионлар лигасида АПОЭЛга қарши учрашувдан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, бу ғалаба парижликларга плей-офф босқичига чиқишга имкон берди.
"Мақсадимизга эришдик. Йирикроқ ғалабага ҳақлироқ эдик, аммо ҳужумдаги ноаниқликлар ва рақиб дарвозабонининг ўйини туфайли 1:0 билан кифояландик.
Ўтганучрашувларга қараганда кучайиб боряпмиз ва бу келажак учун яхши белги. Чемпионлар лигасида мақсадларимиз улкан, навбатдаги турда "Аякс" устидан ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчимиз.
Бу бизнинг мақсадимиз, биламиз, "Барселона"да ҳам шундай мақсад бор", - дейди Блан.