Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Марибор"га қарши ЕЧЛ 4-тур баҳсидан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Ўйинда 90 дақиқа хатой қилмай фантастик ўйин намойиш этишнинг иложи йўқ. Футболда мана шундай кичик мўжизалар бўлиб туради. Футболчилар ўтказиб юборилган голдан сўнг ўзларини йўқотиб қўйишмади ва яхши ўйин кўрсатиб ҳужум қилишди", - дейди Челси устози.
"Мариборга" бугун омад кулиб боқди. Аммо, улар бугун жуда ажойиб ўйин намойиш этишди ва муносиб жамоа эканлигини исботлашди. Қолаверса, уларнинг дарвозабони бугун ажойиб ўйин намойиш этди. "Марибор" мухлислари эса бугун жамоаларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди.