Англиянинг "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Брендан Роджерс жамоа ҳужумчиси Даниель Старридж "Челси"га қарши учрашувда майдонга туша олмаслигини маълум қилди.
У бугун майдонда шуғулланди ва яхши ҳаракат қилди. Аммо, ҳали майдонга қайтиши учун вақт керак. Шундай экан, "Челси"га қарши учрашувни Старридж ўтказиб юбориши эъҳтимоли кўпроқ", - дейди Роджерс.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи сўнгги бор 3 сентябрь куни Англия терма жамоаси сафида Норвегияга қарши учрашувда майдонга тушган эди.