"Реал" ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау жароҳатини даволаётганига 1 ойдан ошиб қолди. Бу вақт давомида футболчига бир нечта клублардан таклифлар тушди.
Британиянинг Daily Star нашри хабар тарқатишича, "Манчестер Юнайтед" клуби қишда Коэнтрауни қўлга киритишни мақсад қилмоқда. Бу мақсад йўлида манчестерликлар футболчи "Қироллик клуби"га расмий таклиф билан чиқишмоқчи. Португалиялик футболчининг трансфери 35 миллион еврога баҳоланмоқда.