Лондоннинг "Вест Ҳэм" клуби ҳужумчиси Диафра Сакхо ва ҳудди шу клуб бош мураббийи Сэм Эллардайлар АПЛда октябрь ойининг энг яхшилари бўлишди.
"Вест Хэм"нинг сенегаллик ҳужумчиси Диафра Сакхо октябрь ойида ўтказилган барча уч учрашувда - "КПР", "Бернли" ва "Манчестер Сити"га қарши баҳсларда рақиб дарвозасига гол ура олган ва жамоаси ғалабаси учун катта ҳисда қўшди.
"Очиғи, бироз ҳайрон қолдим. Бу совринни қўлга киритишмда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Асосийси жамоанинг ғалабалари учун ҳиссамни қўшиш", - дейди Сакхо.
Юқорида тилга олинган барча уччала учрашувда ғалаба қозонган "Вэст Ҳэм" устози Сэм Эллардайс эса ойнинг яхши мураббийи деб топилди.
"Ойнинг энг яхши мураббийи бўлганимдан хурсандман. Бу соврин барчамизники - клуб раҳбаридан тортиб ошпазимизгача. Ғалабалар барчамизга хурсандчилик олиб келади. Сўнгги ҳафталарда бир мунча енгил тин олдик", - дейди Эллайрдайс.