Кириш Регистрация

Арсен Венгер: "Андерлехт" бизга яхшигина дарс берди"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 11-тури доирасида "Суонси"га қарши ўйин учун сафарга чиқишдан олдин жамоасининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида мухлисларга маълумот берди.

"Рэмси нима муҳим-у нима муҳимроқлигини аниқлаштириб олиши лозим. Жамоага қандай ёрдам бериш ҳақида ўйлаш керак. Бу эса фақат голлар уриш дегани эмас. Уолкоттга келсак, у ҳозир сафимизда ва истасам уни асосий таркибга киритишим мумкин. Унга ўйин амалиёти керак. Англия термаси устози Рой Хожсон ундан ўзи истаганидек фойдаланиши мумкин.

Жамоамизда ижобий кайфият ҳукмрон. Тушкунликка тушганимиз йўқ ва ғалабаларни ўтказиб юборишни истамаймиз. "Андерлехт"га қарши ўйин биз учун яхшигина дарс бўлди. Тўғрилашимиз керак бўлган айрим нарсалар ҳам бор, бироқ дарвозангга бир метрлик оффсайддан гол урсалар, қўлингдан нима ҳам келади", - деди Венгер.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 19:21, 07.11.2014.
Ўқилди: 3459 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.