Англиянинг The Telegraph агентлигининг хабар беришича, "Манчестер Сити" раҳбарлари ҳозирча жамоанинг амалдаги бош мураббийи Мануэль Пеллегрини билан шартномаси узайтириш масаласида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилганлар.
Клуб мутасаддилари жамоанинг ЕЧЛдаги ҳолатидан очиқчасига норозилар. Ҳамма гап "Сити" ЕЧЛнинг кейинги босқичига чиқишида қолган. Мураббийни истеъфога чиқариш масаласи ҳозирча кўриб чиқилмаяпти, аммо Чемпионлар лигасидаги натижалар яхшиланмаса ёки АПЛда чемпионлик учун курашга қўшилмаса, бу масаланинг кун тартибига қўйилиши аниқ.