Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Чой Канг Хи: «Сервер Жепаровдан миннатдормиз»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея Кей-лигасида ҳал қилувчи 4-давра бошланаркан мамлакат чемпиони номи эртагаёқ муддатдан аввал маълум бўлиши мумкин. Ҳозирда 1-ўринни эгаллаб турган "Чонбук" клуби изма-из таъқиб этиб келаётган "Сувон"дан 10 очко илгарилаб кетган.

Агар эртага "Чонбук" сафарда "Жежу Юнайтед"ни мағлуб этса ёки "Сувон" ўз уйида "Сеул"га бас келолмаса, "Чонбук" ушбу мавсум чемпионига айланади.

Бугун "Чонбук" устози Чой Канг Хи "Спортс Чосон" нашрига интервью берди. Бу мураббий ЖЧ-2014 саралаш босқичида Жанубий Корея терма жамоасига устозлик қилганидан хабарингиз бор. Чой Канг Хи бугун:

"Бизнинг мағлубиятга учрашимизни ва чемпион номи ўтган йилгидек сўнгги турда ҳал бўлишини истовчилар бор. Шу билан бирга ҳозирданоқ телефонимга табрикномалар ҳам келиб турибди. Олдинда 4 та ўйин борлиги ва шу ўйиндан 1тасида қозониладиган ғалаба бизни чемпионга айлантиришидан мамнунман. Дарвоқе, “Сувон” қоқилиб, бу жараённи тезлатиши ҳам мумкин.

Шу ўринда "Сеонгнам"нинг ўзбекистонлик футболчиси Сервер Жепаровдан миннатдор эканлигимни чин дилдан айтишни истайман. У 19 октябр куни “Сувон” – “Сеонгнам” ўйинида сўнгги сонияларда “Сувон” дарвозасини ишғол қилиб, бизни 2-ўриндаги “Сувон” билан 10 очколик фарқ ажратишига катта ҳисса қўшди. Айнан шу гол туфайли мен ҳозир сизга хотиржам ҳолда интервю беряпман. Биз ўзимизни енгил ҳис қиляпмиз ва Кей-лигадаги учинчи чемпионликка яқинмиз", дея таъкидлаб ўтди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:08, 07.11.2014.
Ўқилди: 7565 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4831]

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4502]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [4045]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3264]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3173]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [3116]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [3096]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2843]

TEAMtalk: Клопп аллақачон «Реал» учун икки футболчини танлаб қўйган [2631]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2624]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.